

«The Telegraph»нинг ёзишича, футболчининг янги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар тузилганди.
Милнер 2015 йилдан буён “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу вақт оралиғида у жамоа билан Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубогида ғолибликни қўлга киритди.




