"Ливерпуль" Шакирини харид қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
11 июн 2018
"Ливерпуль" "Сток Сити" ярим ҳимоячиси Шердан Шакирига қизиқиш билдирмоқда.

Жума куни "қизиллар" вакиллари футболчи агенти билан музокаралар ўтказишган. Бундан ташқари, Шакирига "Ливерпуль" ҳақида савол берилганида, швейцариялик унга жавоб беришни истамади.

- "Энфилд" ажойиб стадион, нима дейсиз?

- Албатта, "Энфилд" буюк арена.

- "Ливерпуль" ҳақида нима дея оласиз?

- Нега "қизиллар" ҳақида гап очдингиз?

- Маълумотларга кўра, сиз "Ливерпуль"га ўтишга яқинсиз...

- Ҳозир бу ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Агентларим келажагим ҳақида бош қотиришмоқда. Айни дамда бор эътиборим Швейцарияга қаратилган.

26 ёшли Шакири сўнгги мавсум Англия Премьер-лигасининг 36та учрашувида 8та гол уриб, 7та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: B/R Football