"Ливерпуль"га Гарай керак

Mirjalol Normatov
2 ноя 2020
Ҳимоячи Эсекьель Гарай фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

"Don Balon" хабарига кўра, 34 ёшли ҳимоячининг хизматларига "Ливерпуль" томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Гарай жамоанинг асосий ҳимоячиси, жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Виржил ван Дейкнинг ўрнида ўйнаши кутилмоқда.

Гарай айни дамда эркин агент ҳисобланади. Ўтган мавсумда у "Валенсия" таркибида 23 ўйинда қатнашиб, 5 марта сариқ карточка ишлаб олган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Don Balon