Луис Энрике: "Эл-Хаддади ва Рамирес ўз ўйини яхшилай олиши мумкин"

Aslanov Jasurbek
3 дек 2015
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳужумчилари Сандро Рамирес ва Мунир Эл-Хаддади номига илиқ сўзлар айтди.

Икки футболчи ҳам "Вильяновенсе"га қарши баҳсда (6:1), ўз жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

"Ўз жамоамнинг ўйинидан мамнунман, айниқса Рамирес ва Эл-Хаддадидан. Ҳужумчилар учун гол уриш жуда муҳим. Бундан ташқари, улар ўз ўйинини яхшилай олиши мумкин" - дейди Луис Энрике.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport