Луис Суарес Месси билан жамоадошга айланиши мумкин

Оқил Абдубарноев
19 окт 2023
"Гремио" ҳужумчиси Луис Суарес МЛСга йўл олиши мумкин.

Манбага кўра, "Интер Майами" 36 ёшли уругвайлик футболчини ўз сафига қўшиб олиш вариантини ўрганмоқда. Суареснинг "Барселона"даги собиқ жамоадошлари Лионель Месси, Серхио Бускетс ва Хорди Альба ҳам ҳозирда "Интер Майами"да тўп тепади.

Луиснинг ўзи аввалроқ фаолиятини Месси билан бир клубда якунламоқчи эканлигини айтган эди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Ekremkonur