Луис Суарес Уругвай терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди

Aslanov Jasurbek
6 окт 2018
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Уругвай терма жамоасининг Жанубий Корея (12 октябрь) ва Японияга (16 октябрь) қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этмайди.

Футболчнинг хотини тез орада учинчи фарзандини дунёга келтириши сабабли Суарес терма жамоа сафига қўшилмади. Агар учинчи фарзанд белгиланган муддатдан олдин туғилса, форвард Уругвай терма жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Луис Суарес "Тоттенхэм" билан ўйинда жароҳат олгани туфайли "Валенсия"га қарши баҳсда иштирок этмаслиги мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com