Мальдини: "Томори борасида қарорни мавсум сўнггида қабул қиламиз"

Alisher
2 мар 2021
"Милан" спорт директори Пауло Мальдини "Челси" ҳимоячиси Фикайо Томорининг эҳтимолий хариди ҳақида гапирди.

"Томори - катта истеъдод, ижара шартномасида Фикайони харид қилиш ҳуқуқи ёзилган, аммо нарх жуда баланд. Биз мавсум сўнггида қарор қабул қиламиз ва "Челси" билан музокаралар ўтказамиз", - дейди Мальдини.

23 ёшли англиялик футболчи "Милан" сафида 4та ўйинда майдонга тушди.

"Россонерилар" 24 турдан сўнг Италия чемпионатида иккинчи ўринда боришмоқда.

→ "Милан" Томорини харид қилишни режалаштирмоқда


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports