

"Diario Sport" маълумотларига кўра, янги келишув 2028 йилгача амал қилади. Немис мутахассиси бу қарорни Жоан Лапорта сайловда ғалаба қозонганидан кейин қабул қилган.
Клуб яқин кунларда янги битим ҳақида расман эълон қилади. Эслатиб ўтамиз, Лапорта сайловларда 68% овоз тўплаб, клуб президенти лавозимини сақлаб қолди.
Ханси Флик "кўк-анорранглилар"ни 2024 йилдан бери бошқариб келмоқда.



