

Бу ҳақда borodabata.kz хабар берди.
Маълумотларга кўра, 26 ёшли футболчи фаолиятини илгари ўзи ўйнаган, Қозоғистон чемпионати ғолиби ва Кубок соҳибига айланган Шимкент клубида давом эттиради.
Умаров жорий мавсумни "Турон"да бошлаб, 5 ўйинда 1 та гол урди ва ёзги трансфер ойнасида Туркистон жамоасини тарк этди.
Аввалроқ унга ўзбек клублари ҳам қизиқиш билдирганди, бироқ у Қозоғистонда қолишни хоҳлади.



