

“Сурхон”нинг легионер ҳимоячиси Жамалдин Ходжаниязов клубдан кетгани айтилмоқда.
Футболчи “Нефтчи” билан ўйинда кўплаб асосий футболчилар сингари майдонга тушмаганди.
Унинг “Сурхон” сафидаги охриги учрашуви 12 апрель куни “Навбаҳор”га қарши бўлди”, – дейилади хабарда.

Россиялик 29 ёшли футболчи жорий мавсум термизликлар таркибида 5 ўйинда қатнашди. Эътиборлиси, клуб йил бошида у билан шартномани 2 йилга узайтирган эди.



