"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи

Khoja
6 янв 2026
BBC мухбири Сами Мокбелнинг ёзишича, "Манчестер Сити" шу ойда "Кристал Пелас" марказий ҳимоячиси Марк Геxини сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда.

"Сити" биринчи навбатда Рубен Диаш ва Ёшко Гвардиолнинг қанча муддатга сафдан чиққани бўйича тиббий кўрик натижаларини кутади ва шунга қараб трансфер масаласида ҳаракатини бошлайди. 

Шу ўринда, Гвардиолнинг жароҳати жиддий эканлиги аллақачон тасдиқланди: "Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиол катта болдир суяги синиши натижасида 3-6 ойга сафдан чиқди.

Ўз навбатида "Кристал Пэлас" ҳам ёзда эркин агентга айланадиган Геxини текинга қўйиб юборгандан кўра, камроқ пул эвазига бўлсада сотиб, фойда қилиб олишни кўзламоқда.

Марк Геxининг "Кристал Пэлас" билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзига қадар амал қилади. Агар ҳимоячи шартномани узайтирмаса, у клубни текинга тарк этиши мумкин, бу ҳаракат "Бавария", "Реал Мадрид", "Барселона", "Интер", "Атлетико Мадрид" ва "Ливерпул" каби бир қанча Европа гигантларининг эътиборини тортган.


KhojaМуаллиф
Манба: BBC