

ESPN маълумотига кўра, ёзда инглиз клуби футболчининг вакиллари билан гаплашиб, унинг клубда қолишга хоҳиши борасида қизиқиб кўради. Томонларнинг амалдаги келишуви 2027 йил ёзига қадар давом этади.
"Сити"дагилар футболчининг Испанияга қайтиб, фаолиятини ЛаЛигада якунлашни истаётганини билишади. Шу сабабли клуб ва футболчи барчасини аниқлаштириб олиши керак. Олдинроқ 29 ёшли Родрига “Реал” томонидан қизиқишлар борлиги айтилганди.
Ушбу мавсумда Родри АПЛнинг 18 ўйинида қатнашиб, 1 гол урди.



