"Манчестер Юнайтед" ёзда "Монако" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
17 апр 2023
"Манчестер Юнайтед" "Монако" ҳимоячисини қўлга киритишига ишонмоқда.

Гап Аксель Дисаси трансфери ҳақида кетмоқда. Инглизлар анчадан буён футболчи атрофидаги вазиятни кузатиб боришмоқда. Бироқ энди ишга жиддий киришишди ва ёздаёқ уни ўз таркибларига қўшиб олишни ният қилганлар.

Таъкидланишича, "қизил иблислар" ҳимоячи трансферида етакчилик қилишмоқда. Футболчининг монегасклар билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган ҳамда клуб уни яхши сумма эвазига сотишга рози бўлиши тахмин қилинмоқда. 

Шунингдек, "Челси" ва "Манчестер Сити" ҳам Дисаси атрофидаги вазиятни кузатишмоқда.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: footballinsider247.com

O'xshash yangiliklar