Марадона: "Месси танқидларга эътибор қаратмаслиги керак"

Aslanov Jasurbek
26 мар 2019
Аргентина терма жамоаси собиқ устози Диего Марадона танқид остида қолиб кетаётган миллий жамоа ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.

"Месси танқидларга эътибор бермаслиги керак. Миллий жамоанинг муваффақиятсизлиги унинг айби эмас. У ташкиллашмаган жамоада ўйнаяпти. Уларнинг ҳамма натижаси Мессига боғлиқ. Лео кучли футболчи ва буни исботлаши шарт эмас" - дейди Марадона.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина ҳамда Венесуэла ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 1:3 ҳисобида аргентиналиклар мағлубияти билан якунланган эди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: VivaBarca.net