

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, француз клуби "канонирлар"га 23 ёшли футболчи учун 10-11 миллион евро тўлайди.
"Марсель" Гендузини "Арсенал"дан 2021 йилнинг июлида ижарага олган эди. Француз ўтган мавсум жамоа таркибида 55та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 14та ассист қайд этди.
Transfermarkt ярим ҳимоячини 25 миллион еврога баҳоламоқда.



