Марсело "Реал"дан кетганидан сўнг Ла Лигада қолмоқчи

Alisher
16 июн 2022
"Реал"дан кетиши эълон қилинган ҳимоячи Марсело фаолиятини Испанияда давом эттириш учун вариантларни кўриб чиқмоқда.

Бразилиялик ўзини юқори даражада ўйнай олади деб ҳисоблайди, шунингдек Испаниядаги ҳаёт унинг оиласи учун асосийсидир, қолаверса, унинг ўғли "Реал" академиясида ўйнайди.

34 ёшли бразилияликда учта вариант бор: "Вальядолид", "Хетафе" ва "Райо Вальекано".

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина "Реал"дан кетган Марсело "қироллик клуби"да 2007 йилдан бери ўйнаётганди.


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo