Маурисио Почеттино “Тоттенхэм”дан трансферлар учун 100 миллион фунт сўради

2023 йилгача шартномасини узайтирган “шпорлар” мураббийи таркибни кучайтиришни ўйламоқда.

Почеттино клуб раҳбариятидан 100 млн фунт сўради. Қайд этилишича, Маурисио Уилфрид Заха (“Кристал Пэлас”), Антони Марсьяль (МЮ) ва Райан Сессеньон (“Фулхэм”)ни таркибдан кўришни истамоқда.


Манба: Daily Mail