Маурисио Почеттино: "Вақт керак"

Mirjalol Normatov
5 янв 2024
"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа бир неча турнирларда иштирок этаётгани ҳақида гапирди.

"Турнирларнинг кўплиги ҳар хил таркиб билан ўйнашимизга замин яратади. Барча футболчиларни синовдан ўтказиб, улар қандай ўзларини кўрсатишларини, қай тариқа ҳаракат қилишларини кўриб олишимиз мумкин.

Англия Кубоги - биз учун муҳим, унинг ўйини ҳам муҳим. Ундан кейин бизни АПЛда "Фулхэм"га қарши муҳим баҳс кутиб турибди. Бу ўйинларни жуда муҳим деб ҳисоблайман. Бу жамоани қуришда футболчиларга тажриба беришда, "Стэмфорд Бриж" даражасига етишида ёрдам беради.

Бу жараён, унинг кечишидан барчамиз мамнунмиз. Барча мухлисларнинг талабларини бажара оламиз деб ўйлайман, чунки биздан доимо ғалаба кутишади. Айни дамда эволюция шундай жараёндаки, энг эътиборли палладамиз. Барчасига вақт керак. Қийинчиликларга қарамасдан биз юқори ўринларга чиқа оламиз", - деди Почеттино.

6 январь куни "Челси" Англия Кубоги 3-раундида "Престон"га, 9 январда эса Лига Кубоги ярим финалида "Мидлсбро"га қарши баҳс олиб боради.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal