

"Клубдагилар Гёкерешни ҳужумни энг яхши якунловчиси бўлишини ўйлашганди ва яна шундай футболчи излашмоқда. Агарда эртага ЕЧЛ финали бўлса, у асосий таркибда тушади, деб ўйламайман.
Албатта, у учун катта маблағ тўланганидан кейин, имконият беришади. Биласизми нима? Менимча у "Бернли", "Ноттингем", "Эвертон" каби жамоаларга кўплаб голлар уриши мумкин. У жарима майдончаси ичида голни қандай уриш кераклигини билади. Бироқ "Ливерпуль" каби кучли клубларга қарши муҳим ўйинларда унга маҳорат етишмаяпти", - деди Оуэн.



