

Воқеа учрашувнинг 88-дақиқасида содир бўлган эди. Каталонияликлар ҳимоячиси Рейс Мбаппе билан тўқнашиб кетган ва ўша вазиятда унинг тирсаги француз юлдузининг юзига теккан. Баҳс бош ҳаками Хавьер Альберола Рохас ушбу вазиятда қоида бузилишини қайд этмаган. Ла Лига трансляциясида Мбаппенинг юзидаги қон кўринмаганини эса аниқ ракурс бўлмагани билан изоҳлашди.
Бугун Килиан тиббий ходимлар жароҳатга ишлов бераётгани акс этган суратни улашди, бироқ унга ҳеч қандай изоҳ қолдирмади.
Аввалроқ Мбаппенинг жароҳатига учта чок қўйилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунга қарамай, ҳужумчи Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Бавария"га қарши муҳим учрашувда майдонга тушишга тайёр.




