

Июнь ойида Этан Мбаппе ҳам акасининг трансферидан кўп ўтмай, ПСЖни тарк этди.
"У менга улар ноҳақлигини ва қолишни истамаслигини айтди. Ўшанда мен унга: "Агар сен қолишни маъқул кўрсанг, мен шартномамни узайтираман ва биз яна маълум вақт Парижда қоламиз", - дедим. Мен у учун Мадрид билан боғлиқ орзуларимдан воз кечардим. Ахир укангнинг фаолиятини бузиш эвазига дунёнинг энг яхши клубига ўтишдан нима наф?".
Эслатиб ўтамиз, Этан Мбаппе бугунги кунда "Лилль" футболчиси ҳисобланади. Жорий мавсум жароҳати туфайли кичик Мбаппе бор йўғи Франция чемпионатининг 3 та ўйинида иштирок эта олди.



