Меньян учун АПЛнинг учта клуби даъвогарлик қилмоқда

Alisher Ostonov
17 апр 2025
"Милан" дарвозабони Майк Меньян Италия А Сериясидан Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

Франциялик посбоннинг хизматларига учта клуб қизиқиш билдирмоқда. Гап Бирмингемнинг "Астон Вилла," Лондоннинг "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳақида кетмоқда. Эҳтимолий трансфер қиймати тахминан 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Дарвозабон "россонерилар" сафида 2021 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2026 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.

Меньян А Сериянинг жорий мавсумида 31 та учрашув ўтказиб, ўз дарвозасидан 35 да тўп олиб чиқди ва 11 тасида "қуруқ" ўйин ўтказди.


Alisher OstonovMuallif
Manba: Caughtoffside