Месси "Бавария"га қарши баҳсда қатнашиши мумкин

Mirjalol Normatov
11 авг 2020
"Барселона" сардори Лео Месси ЕЧЛ 1/4 финали доирасида "Бавария"га қарши ўйинда қатнашиши мумкин.

"Diario Sport" хабарига кўра, аргентиналик футболчи билан умумий гуруҳ билан машғулотда қатнашган ва унинг чап оёғида махсус боғлам бўлган. Бу "Бавария"га қарши ўйиндан олдин эхтиёт чораси сифатида хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Месси ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Наполи"га қарши ўйинда ҳимоячи Калиду Кулибалидан кучли зарба қабул қилиб олганди.

"Барселона"нинг "Бавария"га қарши ўйини 14 август куни бўлиб ўтади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Diario Sport