Месси жарима зарбасидан урилган голлар бўйича бразилиялик дарвозабон билан тенглашди. Олдинда эса 7 футболчи бор

Eldor Akmurzayev
20 фев 2023
Франция чемпионати доирасида ўтган “Лилл”га (4:3) қарши драматик баҳсда ПСЖ аъзоси Лионель Месси 90+4-дақиқада жарима зарбасини мукаммал тарзда амалга ошириб, жамоасига иродали ғалаба келтирди.