

Месси жарима зарбаларидан урилган голлар бўйича Пеледан ўзиб кетди. "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси МЛС доирасидаги "Нью-Йорк Сити"га қарши ўйинда (3:2) жарима зарбасидан тўғридан-тўғри гол урди.
Аргентиналик ўз фаолияти давомида жарима зарбаларидан жами 71 та гол уриб, бу кўрсаткич бўйича Пелени (70) ортда қолдирди ва иккинчи ўринга кўтарилди.
Бу борадаги рекордчи 77 та гол урган Жуниньо Пернамбукано ҳисобланади.
"Ал Насср" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобида жарима зарбаларидан киритилган 64 та гол бор.



