Месси тўғри овқатланиш бўйича махсус мутахассис билан ишлай бошлади

Tolibjon Qosimov
5 сен 2013
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ёзда нутриционист тўғри овқатланиш бўйича мутахассис билан ишлай бошлади.
Аргентиналик футболчи тўғри овқатланиш орқали ўзининг жисмоний ҳолатини яхшиламоқчи, деб хабар бермоқда Sport.es нашри.

Месси ўтган мавсум охирида олган жароҳати туфайли шундай қарорга келди.

Футболчи ушбу мутахассис билан ишлай бошлаганидан бери 2 килограмм вазн ташлади.

Аргентиналик футболчи бутун мавсум давомида бир хил спорт формасида бўлмоқчи.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru