

"Интер Майами" сафида Факундо Фариас, Жорди Альба ва Леонардо Кампана гол уришга муваффақ бўлишди. Улардан иккитасига Лионель Месси ассистлик қилди. "Лос-Анжелес" голини Райан Холлингсхед урди.
Эслатиб ўтамиз, "Интер Майами" Шарқий конференцияда 14-ўринни эгаллаб турибди (25 очко), "Лос-Анжелес" — эса "Ғарб"да учинчи ўринни эгаллаб турибди (40 очко).



