

Милан клуби раҳбарияти янги шартнома борасида келишувга эришиш учун 24 ёшли ивуарлик футболчининг агенти билан учрашишга тайёр.
"Милан" ўйинчининг ўзи 6 млн евро олишни хоҳлаётган бўлса ҳам, унга 5 млн евро ва бонуслар таклиф қилишга тайёр.
Кессье А Серия доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 3та ассист қайд этди. Хавбекнинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



