"Милан" Тоналини "Брешиа"дан 15 миллион евро эвазига харид қилади

Alisher
14 июн 2021
"Милан" ярим ҳимоячи Сандро Тоналини "Брешиа"дан харид қилади.

Битим 10 миллион еврони ташкил этади, Милан клуби шунингдек 5 миллион миқдорида бонус тўлаши ҳам керак.

Яқин кунларда клублар ўртасидаги навбатдаги музокаралар бўлиб ўтади. Тонали ўтган мавсум "Милан" таркибида ижара асосида ўйнади.

"Қизил-қоралар" Тоналининг ижараси учун 10 млн евро тўлашди. Ўйинчининг хариди амалга ошган тақдирда, бонуслар билан бирга "Брешиа"га 25 миллион тўланиши керак эди, аммо "Милан" нархни камайтира олди.

21 ёшли хавбек ўтган мавсум барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira