"Милан" ва "Ювентус" АПЛнинг олти карра чемпиони учун курашмоқда

Khoja
28 ноя 2025
"Милан" ва "Ювентус" жамоалари "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани қўлга киритишни режа қилмоқда.

Италияликлар ёзда шартномаси тугайдиган футболчи билан шартнома имзолашни режа қилмоқда.

Манба берган хабарга кўра, "шаҳарликлар" ҳозирда португалиялик футболчи билан шартномани узайтириш ниятида эмас. 

31 ёшли футболчи 2017 йилнинг ёзидан буён "Манчестер Сити" сафида тўп суради ва шу вақт ичида у 6 марта Англия премер-лигасида ғолиб чиққан.


KhojaМуаллиф
Манба: Calciomercato