

Бу ҳақда "Defensa Central" нашри хабар берди.
"Қаймоқранглилар" 34 ёшли ярим ҳимоячи Лука Модричга ўринбосарлар рўйхатини ўрганиб чиқишмоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, хорват футболчисининг ўзи Мадрид клубига москваликлар хавбекини сотиб олишни маслаҳат берган. Лука Николани жуда яхши билади, чунки улар терма жамоада бирга ўйнашади.

Влашич жорий мавсум Россия чемпионатида 22та ўйин ўтказди ва 7та гол уриб, 4та голли пас берган.



