

Хюттер "Foot National" нашрига Погба кейинги халқаро танаффусдан кейин "Монако"да ўйнаши мумкинлигини таъкидлади. Мутахассиснинг таъкидлашича, айни дамда ярим ҳимоячи формага киришда давом этмоқда ва тўғри йўлда.

"Погба имкон қадар тезроқ майдонга қайтиши учун ҳар куни қилаётган ишлари мени ҳайратда қолдиради. У ўз ишининг ҳақиқий профессионали"– дея қўшимча қилди Хюттер.
Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоалар ўйинлари учун навбатдаги халқаро танаффус 6-16 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Погба ҳали "Монако" сафида майдонга тушмади.



