

Маълумотларга кўра, клубдагилар жамоа бош мураббийини "Тоттенхэм" футболчиси Кейнни сотиб олиш энг тўғри йўл эканлигига ишонтиришган.
МЮ "Тоттенхэм" билан узоқ вақт давомида музокаралар ўтказишни хоҳламаяпти. Кейн ҳозирча жорий мавсум ҳақида ўйлаяпти ва келажак борасидаги қарорни кейинроққа қолдирган.
Кейннинг кетиши "Тоттенхэм" раҳбари Даниэл Леви учун унинг имижига берилган кучли зарбага айланиши мумкин. Баъзи манбаларнинг хабар қилишича, президент Кейнни қўйиб юбормоқчи эмас.



