

Унда Қараганданинг "Шахтёр" жамоасидан ташқари Сирдарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятлари терма жамоалари ҳамда "Бунёдкор" ва "Одил Аҳмедов ФА"нинг икки жамоаси иштирок этдилар.
1/2 финалда Фарғона ТЖни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган "Одил Аҳмедов ФА" (Тошкент)га финалда "Бунёдкор" рақиблик қилди. Ёш "қалдирғочлар" бир кун аввал Сирдарё терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эдилар.
Қизиқарли курашларга бой бўлган финал ўйинида "Одил Аҳмедов ФА" ҳисобда олдинга чиқиб олди. 2-бўлимда "Бунёдкор" ҳисобни 1:1 кўринишга олиб келди. Ўйиннинг асосий вақти шу тариқа якунига етди. Пенальтилар сериясида эса Зайниддин Тожиев шогирдлари ғалабага эришдилар.
Қолган ўринлар қуйидагича тақсимланди:
"Namangan Cup"-2020
7-8 ўринлар учун
"Шахтёр" - "Одил Ахмедов ФА" (Тўрақўрғон) 2:3
5-6 ўринлар учун
Андижон ТЖ - Наманган ТЖ 1:3
3-ўрин учун.
Сирдарё ТЖ - Фарғона ТЖ 5:3
ФИНАЛ
"Одил Аҳмедов ФА" - "Бунёдкор" 1:1 (5:4)





