Навас жароҳат туфайли "Осасуна"га қарши баҳсда майдонга тушмайди

Aslanov Jasurbek
5 сен 2016
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Осасуна"га қарши Испания чемпионатининг 3-турида Кейлор Навасни майдонга тушира олмайди.

Шифокорларнинг тахминлари ўзини оқламади ва костарикалик футболчи жароҳатидан тўлиқ қутила олгани йўқ.

Навас ўтган мавсумда Ла Лиганинг 34 учрашувида майдонга тушиб, 28 та гол ўтказиб юборган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca