

Ушбу футболчи бугун мураббийлар билан “Навбаҳор”га ўтиш борасида гаплашиб олди. Бугун футболчиларимиз эрталаб машғулотларда қатнашганликлари сабабли кечки пайт машғулот ўтказилмади. Келгуси ҳафтада жамоа таркибига гондураслик Густаво Армандо Алварадо Руби ва коста-рикалик Вильям Албан Фернандес Гонсалесларни келиб қўшилиши кутилмоқда.



