"Навбаҳор"нинг бразилиялик легионери Қозоғистон клубига ўтди

Iskandarov Abdulaziz
4 фев 2026
Қишки трансферлар ойнасида наманганликлар билан хайрлашган тўптепарнинг янги жамоаси маълум.

Ўтган мавсумда "Навбаҳор"да ўйнаган Игорь Габриэль Қозоғистоннинг "Елимай" клубига йўл олди. "Лочинлар" собиқ ҳимоячиси 2025 йил Суперлигада 29 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди. 

Трансфермаркет портали Габриэлнинг нархини 350 минг еврога баҳолаган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia