Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди

Mirjalol Normatov
20 фев 2026
“Ғазалкент” Анталиядаги йиғин доирасидаги бешинчи назорат учрашувида Грузиянинг амалдаги чемпиони - "Иберия" клубининг U-23 жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда "Ғазалкент" 4:2 ҳисобида ғалабага эришди. Ҳамюртларимиз сафида Умид Турғунов дубл қайд этган бўлса, Абдувакил Ҳикматуллаев ва Иван Коршунов ҳам майдонни голсиз тарк этмади.

Назорат ўйини

Туркия, Анталия

“Ғазалкент” - "Иберия" 4:2

Голлар: Умид Турғунов 11, 16, Абдувакил Ҳикматуллаев 13, Иван Коршунов 60 

"Ғазалкент": 21.Асрор Кенжаев, 3.Озод Ибодуллаев, 4.Ҳожиакбар Юсуфбоев, 6.Абдувакил Ҳикматуллаев, 7.Феруз Олимов, 11.Муҳаммадюсуф Файзуллаев, 16.Абдураҳмон Абдуллаев, 17.Диёрбек Тожиев, 22.Одилхўжа Баҳодиров, 26.Муҳаммадюсуф Мирқодиров, 77.Умид Турғунов.

Захирадан майдонга тушганлар: Маҳсуд Қўчқорбоев, Адам Присяжнюк, Владислав Набатов, Иван Подтинний, Азизилло Эркинжонов, Элбек Розукулов, Иван Коршунов, Дмитрий Лунёв, Беҳруз Жамолиддинов, Асилбек Абдурасулов.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia