"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ

Sherzod Nurmatov
3 окт 2025
Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитанинг сентябрь ойи охиридаги йиғилишида "Нефтчи" клубининг футболчи Сардор Абдураимов ҳамда дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков олдидаги қарздорликлари мавжудлиги тасдиқланди.