Неймар “ПСЖ”нинг “Сошо” билан ўйин қайдномасига киритилмади

Aslanov Jasurbek
6 фев 2018
“ПСЖ” ҳужумчиси Неймар Франция Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган “Сошо”га қарши ўйинда майдонга туша олмайди.

Бразилиялик футболчи бош мураббийнинг қарори туфайли жамоадошларига ёрдам бермайди, деб хабар бермоқда “ПСЖ” клуби расми Твиттери. Кеча, 5 февраль куни Неймар 26 ёшга тўлди. 

Футболчининг туғилган кунини Парижда нишонлашди. Мўъжазгина тадбирга футболчилар ҳамда бош мураббий Унаи Эмери ҳам таклиф қилинди. Хотамтойлиги тутган Эмери Неймарга хордиқ чиқариш учун имконият берди. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: