

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, бразилиялик футболчининг вакили Европанинг 5 топ-жамоаси билан музокаралар ўтказган. "Барселона", "Реал", "Бавария", "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" каби клублар 27 ёшли Неймарга даъвогарлик қилишган.
Неймар ушбу ёзда жамоадан кетишни истаётганини айтганди. Ҳозирда унга асосий даъвогар "Барселона" турибди. Аммо каталонияликларда уни сотиб олиш учун маблағ мавжуд эмас.
Вингернинг трансфер нархи 180 миллион еврога баҳоланмоқда. Аммо парижликлар трансфердан камида 200 миллион евро ишлаб олишмоқчи.



