"Ньюкасл" "Интер" футболчисини ижарага олди

Mirjalol Normatov
24 янв 2020
"Интер" ярим ҳимоячиси Валентино Лазаро фаолиятини АПЛда давом эттиради.

23 ёшли футболчи ижара асосида "Ньюкасл"га ўтди.

Олдинроқ Англия матбуоти футболчининг 2 млн евро эвазига "Ньюкасл"га ижарага берилиши ва ушбу мавсум якунланганидан кейин АПЛ клуби ярим ҳимоячини 20 млн еврога сотиб олиши мумкинлигини айтиб ўтганди.

Ушбу мавсумда Лазаро А Серияда 6 ўйинда қатнашиб, 1 голга ассистент бўлди.

Қайд этиш керак, Лазаро "Ньюкасл" тарихидаги илк австриялик футболчига айланди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NUFC