

24 ёшли футболчи Англия клуби билан 6 йиллик шартнома имзолади. "Милан" германиялик ҳимоячининг трансферидан 40 миллион евро ишлаб олди.
Маълумот учун, Малик 2022 йилдан бери "Милан" сафида фаолият олиб бораётганди. У ушбу вақт орасида жами 85 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва яна 2 та голга ассист бўлганди.



