“Олтин тўп-2020” маросими ФИФА томонидан ўтказилиши мумкин

Eldor Akmurzayev
11 авг 2020
Бу ҳақда “Бавария” раҳбарияти вакили Карл-Хайнц Румменигге айтмоқда.

“Инфантино билан телефон орқали суҳбатлашдим. ФИФА “Олтин тўп-2020” маросимини ўтказишни жиддий тарзда кўриб чиқмоқда”, дея айтган Румменигге.

Эслатиб ўтамиз, 2010-2015 йиллар давомида ФИФА France Football билан биргаликда “Олтин тўп”ни топшириб келарди. 2016 йилдан йилдан эса ФИФА “The Best” мукофотини жорий қилди ва France Football билан ҳамкорлик якунланди

Аввалроқ, иккала ташкилот ҳам пандемия туфайли йилнинг энг яхши футболчиси учун топшириладиган маросимларни расмий тарзда бекор қилишган эди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: isport.ua