

Учрашув французларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
L'Equipe хабарига кўра, "ПСЖ" раҳбарияти асосий ҳужумчининг жароҳатидан ғазабда. Қайд этилишича, парижликларнинг тиббий штаби мураббийлар штабига футболчининг жуда чарчагани ва Украина билан ўйинда қатнашмаслиги кераклиги, чунки жароҳат олиш хавфи юқори эканлигини етказган.
Шунга қарамай, Дембеле ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушди, кейин эса 81-дақиқада тиззасидан олган жароҳати туфайли алмаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси навбатдаги ўйинини 9 сентябрь куни Исландияга қарши ўтказади.



