

Учрашув анча қизиқарли тарзда кечди. Дастлабки бўлимда ҳар иккала жамоа дарвозалар даҳлсизлигини сақлаб қолишди. Иккинчи бўлимда эса майдон эгалари устунликни ўз қўлларига олишди. Кетма-кет уюштирилган ҳужумлар ўз самарасини берди. Тимур Ҳакимов икки бор ва Собир Ҳамидовлар томонидан киритилган голлар Жиззахликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаларини таъминлади. Шунингдек, «Динамо» дарвозасини бугунги учрашувда Алишер Ахмедов қўриқлаганини таъкидлаб ўтиш жоиз.
«Сўғдиёна»нинг бугунги таркиби қўйидагича кўриниш олди:
Тимур Ғаниев, Элёр Орипов, Сарвар Жўраев, Мурод Ҳолмуҳамедов, Акмал Холмуродов, Санжар Рашидов, Музаффар Музаффаров, Сардор Собирҳўжаев, Бобир Қосимов, Санжар Риҳсибоев, Фарруҳ Шотурсунов.
Заҳирадан тушганлар: Музаффар Абдуллаев, Дилмурод Икромов, Шаҳзод Каримов, Қаҳрамон Боҳодиров, Суҳроб Қобилов, Тимур Ҳакимов, Иззат Абдуллаев, Собир Ҳамидов, Достон Орипов, Жасур Ўринов, Шоҳруҳ Акбаров.
Учрашувдан олинган фотолар билан танишинг.








\





