

"Отабек Шукуров тез орада Туркия Суперлигаси вакили "Карагюмрюк" клубига ўтиши мумкин.
"Шаржа" ва "Карагюмрюк" футболчи трансфери бўйича музокара ўтказмоқда.
Шукуров Пирло қўл остида ўйнаши мумкин", – дейилади манбанинг хабарида.

Transfermarkt портали 26 ёшли ярим ҳимоячини 4 миллион еврога баҳолаган.
Маълумот учун, "Карагюмюрюк" ўтган мавсум Туркия Суперлигасида 8-ўринни банд этган.



