Ўзбекистон футзал термаси Бразилияга қарши ўйнайди

Mirjalol Normatov
12 фев 2023
ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон футзал миллий термаси 4-5 март кунлари сафарда Бразилия термасига қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси март ойида хорижда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мазкур йиғин доирасида Бразилия футзал терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этишади. Баҳслар 4-5 март кунлари бўлиб ўтади. 

4 март

Бразилия - Ўзбекистон

5 март

Бразилия - Ўзбекистон

Эшитдик-да! Ўзбекистон футзал терма жамоаси Бразилия билан ўйнайди


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати