Ўзбекистон МТЖ Малайзияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Aziz Tukhtamuradov
24 сен 2021
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Терма жамоамиз Иорданияда ўтказиладиган йиғин давомида Малайзияга қарши майдонга тушади. Баҳс 9 октябрь кунига белгиланган. 

Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз ушбу йиғин давомида катта эҳтимол билан Иордания терма жамоасига қарши ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз сўнгги ўртоқлик ўйинини 5 сентябрь куни сафарда Швецияга қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia