Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг БАА йиғини кундалиги: Биринчи кун

Narzulla Saydullayev
17 дек 2019
Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси январь ойида Таиланд яшил майдонларида ўтказиладиган U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бормоқда.

Қитъа чемпионатига ҳозирликнинг якуний босқичини олимпиячиларимиз Бирлашган Араб Амирликларида ўтказади. 16 декабрь санасида Любинко Друлович шогирдлари Дубайга етиб келишди ва “Holiday Inn” меҳмонхонасига жойлашди. Тушдан сўнг эса “The Sevens” стадионида машғулот ўтказилди.

Машғулот жараёни кўтаринки руҳда ўтди. Йиғинга жалб этилган барча 23 нафар футболчи машғулотларда жиддий тер тўкмоқда.

Қуйида терма жамоамизнинг БААдаги илк машғулотидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz